Россиялик журналистлар Telegram’да Кремль матбуот хизматидан Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков билан телеконференция ҳақида хабар олди. «Говорит Москва» радиосининг маълум қилишича, бу суднинг Telegram’ни блоклаш ҳақидаги қароридан кейин юз берган, деб ёзмоқда TJournal.
Песков билан Сonference Call журналистлар учун янги формат эмас, у маълум вақтдан буён ташкил қилинмоқда. Унда кўплаб нашрларнинг вакиллари иштирок этади.
Meduza томонидан хабар қилинишича, брифингда Песков Telegram Россияда блокланиши билан Кремлнинг журналистлар билан ишлаш учун бошқа мессенжерга ўтишини маълум қилган. Унинг айнан қайси мессенжер эканлигига аниқлик киритилмаган.
Песковнинг сўзларига кўра, у Telegram’дан VPN орқали фойдаланиш ёки фойдаланмаслигини ҳали «билмайди». Кремль матбуот котиби Telegram’нинг Россияда блокланишини рус ижтимоий тармоқларининг Украинада блокланиши билан таққослашдан бош тортган.
Изоҳ (0)