Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Хомс шаҳридаги Шайрат ҳарбий аэродромига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда суриялик ҳарбийларга таяниб «Ал-Масдар» портали хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Исроил ҲҲК охирги ҳафта давомида Сурияга иккинчи ҳужумни амалга оширганлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ Суриянинг расмий ОАВлари Сурия ракетага қарши мудофаа тизими Хомс шаҳри яқинида ракетани уриб туширганлигини хабар берган эди. Охирги маълумотларга қараганда, суриялик ҳарбийлар Шайрат аэродромини нишонга олган ўнта ракетани тўхтатиб қолган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)