АҚШнинг Жанубий Каролина штатида 15 апрель куни қаттиқ тартибли қамоқхона маҳбуслари муштлашув келтириб чиқарди. Унда етти киши ҳалок бўлди, яна 17 киши жароҳат олган. Бу ҳақда, CNN телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар қилинишича, маҳбуслар қамоқхонанинг учта блокида жанжал уюштирган. Қўриқчилардан ҳеч ким жабрланмаган, қамоқхонада муштлашув юз берган туннинг ўзидаёқ тартиб ўрнатилган.
Қамоқхонада тахминан бир ярим минг нафар маҳбус сақланади. 2015 йилда маҳбуслар билан юз берган муштлашувда ушбу қамоқхонанинг икки нафар қўриқчиси пичоқдан жароҳат олган. Жорий йилнинг февраль ойида эса мазкур муассасада бир нафар маҳбус ўлдирилган.
Изоҳ (0)