12 апрель куни Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида кузатилган кучли шамол Тож Маҳалнинг ҳар бири 4 метр узунликдаги иккита минорасига зарар етказди, деб хабар беради National Geographic.
Ўша куни шамолнинг тезлиги соатига 130 километрга етган.
Миноралардан бири сайёҳлар кирадиган — подшоҳлар дарвозаси яқинида, яна бир эса жанубий дарвоза олдида жойлашган.
Тож Маҳалга фақат кучли шамол хавф солмаяпти. Ҳавонинг ифлосланиши туфайли меъморий ёдгорликнинг ранги ўзгарган.
વાવાઝોડામાં તાજમહલનો મિનારો, ગુંબજ જમીનદોસ્ત…https://t.co/uGKDc2XSFN#Agra #TajMahal pic.twitter.com/hyAo2Mft9j
— chitralekha (@chitralekhamag) April 12, 2018
Изоҳ (0)