Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси участкасида, «Дўстлик-автойўл» ўтказиш пунктида чегара нарядлари ҳарбий хизматчиларнинг кўксига ўрнатилган видеорегистраторлар билан хизмат ўтамоқда, деб ёзади KNews.
Ҳарбий хизматчиларнинг ўнг кўкрак қисмига маҳкамланган видеорегистратор назорат-ўтказиш пунктидаги ҳолатни, ўтказиш пункти ҳудудидаги одамлар оқими ҳаракатини қайд этади, яъни ҳодисаларни видео ва аудио кўринишида ёзиб олади.
«Видеорегистраторлар ўрнатилганидан кейин биринчи кунлардаёқ ўтказиш пунктида, шунингдек, унинг ташқарисида чегарани кесиб ўтаётган ва навбат кутаётган шахслар ўртасида тартиб ўрнатилгани кузатилмоқда», — деди Қирғизистон давлат чегара хизматининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Рустам Жуматаев.
Ўтказиш пунктида баҳсли вазиятлар юзага келган тақдирда видеорегистратор томонидан қайд этилган маълумотлар текширув чоғида далил сифатида кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)