“Барселона” матбуот хизмати Жоан Гампер кубогининг 60 йиллигига бағишланган учрашув санасини эълон қилди. Ҳанси-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа 10 август, якшанба куни Италиянинг “Комо” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув “Йохан Кройф” стадионида бўлиб ўтади.

Дастлаб ўйин “Камп Ноу” стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ аренанинг реконструкция ишлари ҳали якунланмагани ҳамда зарурий лицензиялар олинмаганлиги сабабли баҳс вақтинча бошқа стадионга кўчирилди. Клуб хабарига кўра, “Камп Ноу”нинг тўлиқ очилиши 2026 йил ёзига белгиланган.
Маълумот учун, “Барселона” ва “Комо” ўртасидаги учрашув 10 август куни, Ўзбекистон вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жоан Гампер кубоги доирасида “Барселона” “Монако”га қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Изоҳ (0)