Хитойнинг Хубэй провинцияси Тунчэн уездида ёш хитойликлар оммавий тарзда ўзларига қабр сотиб олмоқда, деб ёзади South China Morning Post.
Уездда 80 мингта қабр тирик одамлар учун сотиб олинди, улар орасида 10 ёшдан кичик бўлган болалар кўп. Уезднинг 78 минг нафар аҳолисининг 95 фоиздан ортиғи 60 ёшдан ошган, шунингдек, кўплаб ёшлар ҳам аллақачон ўзлари учун қабр сотиб олиб, уларни тайёрлаб қўйди.
Кўп сонли бўш қабрлар уезд майдонларини тўлдириб, йўл бўйларида ҳам пайдо бўлди. Кўплаб қабр тошларига аллақачон бўлғуси марҳумнинг исм-шарифи ва туғилган санаси ёзиб қўйилган.
Бундай ҳолатга маҳаллий анъана сабабчи бўлди. Унга кўра, одам 30 ёшига келиб ўзи учун сўнгги бошпанани тайёрлаб қўйиши керак.
Изоҳ (0)