Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян номзоди бош вазир лавозимига илгари сурилишига қарши оммавий норозилик намойиши ўтказаётган мухолифат қатнашчилари Ереванда давлат муассасаларини қамал қилишга киришди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: DW

Фото: DW

Намойишчилар бош прокуратура, ташқи ишлар вазирлиги ва давлат даромадлари қўмитаси биноларини ўраб олди. Ҳар бир бино олдида 10-15 киши турибди, улар кириш эшикларини тўсиб қўйган.

«Бутун республика бўйлаб норозилик акциялари, иш ташлашлар бўлиб ўтмоқда. Арманистонда инқилобий вазият юзага келди. Мен бахмал инқилоби бошланганини эълон қиламан», — деди Ереван марказидаги майдонда чиқиши чоғида мухолифат етакчиси Никол Пашинян.

17 апрель, сешанба куни Арманистон парламентида Серж Саргсяннинг бош вазир лавозимига сайланиши бўйича йиғилиш бошланди. Бино полиция томонидан ўраб олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди