Санкт-Петербургнинг Виборг туманидаги қурилишларидан бирида ўзбекистонлик 29 ёшли меҳнат муҳожири баландликдан қулаб, оғир жароҳатланди. Бу ҳақда «Росбалт» хабар бермоқда.
Муҳожир Прокофьев кўчасидаги 7-уй олдидан топилди ва 3-шаҳар касалхонасига олиб кетилди. Унга кататравма, очиқ бош суяк-мия, кўкрак қафаси ва қорин жароҳати, тос суяги синиши, ички органлар шикастланиши ташхиси қўйилди.
«СМУ № 67» МЧЖ ишчисига кўра, у эҳтиётсизлиги туфайли қурилаётган уйдаги ёғоч нарвондан зиналар оралиғига қулаган.
Изоҳ (0)