Тошкент шаҳридаги «Исломобод» жоме масжиди имоми олдига 13 апрель куни жума намози вақтида аввал ғайридин бўлган йигит ислом динини қабул қилишида ёрдам сўраб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Масжид имоми йигитнинг сўровига жавоб берган ҳолда ислом дини асосларини тушунтириб ўтди.
Бир ғайридиннинг исломни қабул қилишига кўпчилик гувоҳ бўлишини истаган ҳолда жума намозидан олдин жамоат олдида уни таништирди.
Рус миллатига мансуб йигит ўз исмини Абдуллоҳга ўзгартирди. Жамоат олдида «Шаҳодат» калимасини айтиб, мусулмонга айланди.
https://youtu.be/5VmW3qvcZLQ
Изоҳ (0)