Тошкент халқаро аэропортида турли совуқ қуроллар сақланаётган хона илк бора оммага намойиш қилинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази томонидан тайёрланган лавҳада йўловчилар ноқонуний тарзда самолётга ўзлари билан олиб ўтишга уринган газли тўппонча, электрошокер, кишан, кастет, пичоқ, ханжарларни кўриш мумкин.
Қизиқ томони, Тошкент халқаро аэропортидаги хонадан Ғарб давлатларидан бирининг фуқароси Ўзбекистондан олиб чиқишга ҳаракат қилган танкка қарши мина ҳам ўрин олган.
https://youtu.be/x15O6me1Xhg
Изоҳ (0)