Аввалроқ Тошкент шаҳридаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази автотураргоҳи қаршисидаги йўлнинг асфальт қисми ўпирилиб тушган эди. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, айни пайтда муаммо бартараф этилган, деб ёзади «Подробно».
Гувоҳларга кўра, йўлнинг иккинчи ва учинчи бўлакларида катта ўралар пайдо бўлган. Мазкур жой бўш қути ва шох-шаббалар билан тўсилган. Ўпирилиш туфайли бу ерда тирбандликлар юзага келган.
«У ерга асфальт ўтган йили ётқизилган, — дейишди Тошкент ҳокимлиги матбуот хизматида. — Йўллар бир йилда бир марта таъмирланади, чуқур ташлаб асфальтланади. Ҳар беш йилда эса режа бўйича йўллар қопламаси алмаштирилиши керак — ҳар чоракда рўйхат бўйича муайян туманда бундай ишлар амалга оширилади».
Йўлнинг асфальт қисми қандай сабабга кўра ўпирилиб тушганига ҳокимлик аниқлик киритмади. Баъзи миш-мишларга кўра, қувур ёрилиб кетган. «Аммо айни вақтда йўл тартибга келтирилган, бу участкада тирбандликлар йўқ», — деди маъмурлар.
Изоҳ (0)