Freedom Holding халқаро инвестиция компанияси Тошкентда Freedom Finance номи остида ўзининг илк филиалини очди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Филиал офиси Халқаро бизнес-марказда жойлашади ва дастлаб у ерда 12 нафар инвестиция бўйича консультант ишлайди.
Freedom Holding МДҲ ҳудудида Freedom Finance бренди остида шуъба компаниялари орқали молия брокерлиги, инвестиция маслаҳатлари, банк хизматлари кўрсатадиган халқаро холдинг компанияси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган.
Россия ва АҚШда офислари бўлган компанияда 400 дан ортиқ мутахассис ишлайди.
Изоҳ (0)