• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўздаги мактабнинг аянчли аҳволига ким айбдор?

    Андижон вилоятининг Бўз туманидаги «Мустақилликнинг 15 йиллиги» маҳалласида жойлашган 8-умумтаълим мактабига кирар эканмиз, асосий биносидан керосин аралашмаси қоришиқ рангнинг бадбўй ҳиди анқиб турганига гувоҳ бўлинди, деб ёзади ЎзА мухбири.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Республика ишчи гуруҳи вакиллари бу ерга келгунига қадар компьютер хонаси бутунлай ёпиб қўйилган экан. 15 дона компьютер қаровсиз аҳволда ётибди. 1983 йилда фойдаланишга топширилган мактабда 24 нафар ўқитувчи 256 та ўқувчига таҳсил бермоқда.

    — Қанча вақтдан буён бу ердаги компьютерлар ишламаётган эди, — деб сўраймиз мактаб директори Жўрабек Акбаровдан.

    —Бир-икки ҳафта бўлди, фақат иккитаси ишлаб турибди, — дейди директор. — Электр ўчиб-ёнавериб, программаси ўзгариб кетибди. Ҳечқиси йўқ, ҳозир тузатишади.

    Бу мужмал жавобга ойдинлик киритиш учун туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Фарҳод Умрзоқов билан телефон орқали боғландик.

    — Чироқлар ўчиб-ёнавериб, мактаблардаги компьютерларни куйдириб юбораяпти экан. Зарарини ким қоплайди, — деб сўраймиз туман электр таъминоти раҳбаридан.

    — Кечириб қўясизлар-ку, 2017 йил сентябрдан буён электр тармоғида деярли узилиш бўлгани йўқ, — деди у ўз ҳайронлигини яшира олмай. — Тўғри, январь ва февраль ойларида бир-икки соатга онда-сонда узилишлар кузатилди. Лекин бу ҳолат компьютерларнинг техник бузилишига асос бўла олади, деб ҳисобламайман. Биз етказилган зарар ҳақида ҳеч кимдан ҳеч қандай огоҳлантириш олганимиз йўқ.

    Мактабдаги биология-кимё хонасининг ҳам чироқлари бутунлай ишламаётганига гувоҳ бўлдик.

    «Мактаб кутубхонаси» деб аталувчи кичик бир хонада эса 100 тага етар-етмас китоб бор экан, холос. Кутубхоначининг айтишича, китоблар сони 380 та бўлиб, ҳозирда аксарияти ўқувчилар қўлида қизғин ўқиш мақсадида олинган экан. Картотекаларни кўздан кечирганда, бу фикр тўғри эмаслиги ойдинлашди.

    Асосий бино 2008 йилда капитал таъмирланган. Унга ёндош замонавий спорт зали эса 754 миллион сўмга 2016 йилда қурилган. Ечиниш-кийиниш залидаги ювиниш хоналари эшиги бурама михлар билан мустаҳкам ёпиб ташланган экан.

    — Нега эшикларни очилмайдиган қилиб ташладингиз, — сўраймиз яна директордан.

    — Баҳорги таътилда эшикларни беркитиб қўйган эдик, — дея ёлғон сўзлар билан вазиятдан чиқишга уринди директор. — Сув ҳайдаш насоси куйиб қолгани сабабли душ ишламай турибди.

    Мактабнинг стадион атрофидаги 500 метр қўрғон деворлари 1983 йилдан буён ўралмай қолмоқда. Унга ёндош зовур эса чиқиндиларга тўлган, қуроқ ва қовға ўтлар ўсиб ётибди, 2 йилдан буён тозаланмаган.

    Мактабга шошилинч етиб келган туман халқ таълими бўлими мудири Шавкатбек Мамаризаевнинг билдиришича, туманда 29 та мактаб бўлиб, уларнинг 16 тасининг 8000 метр теварак-атрофи ўралмаган. Тумандаги 4 та мактаб капитал таъмирга, 3 та мактаб жорий таъмирга муҳтож, 3 та мактабнинг том қисми таъмирлаб аҳволда, 7 та таълим муассасасида 2700 метр ичимлик суви қувури тортиб келиш зарур.

    — 2018 йилда бюджетдан 3 та мактабнинг деворини ўраш учун маблағ ажратилди, — дейди Ш.Мамаризаев. — 10, 22, 26-умумтаълим мактабларида 225 миллион сўмлик ишлар олиб борилмоқда. Мактабларнинг асосан, орқа томони ўралмаган. Китоблар муаммосига келсак, меъёрларга кўра ҳар бир болага 4 тадан адабиёт тўғри келиши керак. Аммо туман миқёсида бу кўрсаткич, 2,5-3 тадан ортмаяпти. Бу муаммони ҳомийлик асосида ечишни кўзда тутганмиз.

    Компьютер билан тўлиқ таъминланганмиз. 29 та мактабда 36 та хонада 530 та компьютер бор. Уларни қандай ишлатилаётгани, яроқли-яроқсизлиги ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассисимиз ҳар 6 ойда текширув ўтказиб, мониторинг қилиб бориши керак. Албатта, ҳозирги ҳолат учун мактаб маъмурияти айбдор ва тегишли чораларни кўрамиз.

    09.04.2018, 23:45   Изоҳ (0)   25132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида 9 кишига фуқаролик паспорти топширилди

    09.04.2018, 23:33

    Тошкентда бизнес-авиация аэропорти қурилишига 140 млн доллар йўналтирилади

    09.04.2018, 22:43

    Тошкент шаҳридаги Жанубий вокзалдан қайси поездлар ҳаракатланади? (видео)

    09.04.2018, 20:43

    Имом Бухорий мажмуасига кириш пулли бўлдими?

    09.04.2018, 18:55

    Оққонга чалинган Азизабонунинг даволаниши учун маблағ зарур

    09.04.2018, 17:24

    Тошкентда православлар Пасха байрамини нишонлади (фото)

    09.04.2018, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.