Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Ставропол ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар вазирликлари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 8 апрель куни ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Икки махсус транспортда Жиззах вилоятининг Зомин туманига етказилди.
Улар ўзлари яшаган жойларда дафн этилди.
https://youtu.be/N7oJ4scpQVw
Изоҳ (0)