Тошкентдаги 102-сонли мактабда «Дарсларни инновацион методлар ёрдамида ўқитиш» мавзусида Тошкент шаҳри таянч мактаблари кимё фани ўқитувчилари учун амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда пойтахт мактабларининг кимё фани ўқитувчилари жалб қилинди.
Семинарда тажрибали ўқитувчилар томонидан кимё фанидаги долзарб масалалар ва дарсларни инновацион методлар ёрдамида ўқитиш усуллари юзасидан маҳорат дарслари ўтилди.
Изоҳ (0)