Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 6 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Б. Қуттиевнинг ҳовлисидаги қўйхонадан 2 бош қўйни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этганлар аниқланди.
Улар Янгидала қишлоғининг Ибн Сино кўчасида яшовчи мактабнинг икки нафар юқори синф ўқувчиси бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)