Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жорий йил 16 март куни Ҳаракат маҳалласи, Тутзор 2-тор кўчаси, 36-уйда яшовчи Б.Саидумаровнинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса оқибатида уйнинг пол қисми ва жиҳозлари ёниб, зарар кўрди. Ёнғинни ўчириш вақтида Б.Саидумаровнинг 2006 йилда туғилган ўғли жасади топилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота тумани, Ҳаракат маҳалласи, Тутзор 2-тор кўчаси, 3-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1996 йилда туғилган З.Адҳамов содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Изоҳ (0)