Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Андижонда ўқитувчилар ҳокимнинг мардикорига айландими?

    08.04.2018, 22:05 125067

    Андижон шаҳрининг 6-умумтаълим мактаби ўқитувчилари 5 апрель куни аэропортга борадиган йўлнинг четига гул экди. Бу ҳақда Комил Жалилов номли фойдаланувчи Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида ҳикоя қилади.

    Фото: Комил Жалилов / «Халқ билан мулоқот»

    Фото: Комил Жалилов / «Халқ билан мулоқот»

    Исми сир қолишини сўраган ўқитувчининг йиғламсираб гапирган овозида алам бор эди:

    «Сиз ҳаммага айтинг, Президентга етказинг, шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев жонимиздан ўтказиб юборди. Ўқитувчи хор бўлди, ўқитувчи одам ўрнида бўлмади, ўқитувчи бугун ҳокимнинг мардикори бўлди. Ўз ёнимиздан гул олсак, дарсларимизни ўтолмасак, бизни ҳоким одам ўрнида кўрмаса, додимизни кимга айтайлик? Мана, ҳозир ҳам аэропортни йўлида ишлаяпмиз. Расмга ол десангиз, ҳозир олиб жўнатамиз. Халқ кўрсин, уларнинг фарзандларига таълим бераётган ўқитувчининг бугунги аҳволини. Эртага болаларимиз бесавод бўлиб қоляпти деса, бизни эмас, ҳокимнинг бўйнидан олсин», — деди ғазаб ва нафратдан ўзини тўхтата олмаган ўқитувчи.

    Фото: Комил Жалилов / «Халқ билан мулоқот»

    Фото: Комил Жалилов / «Халқ билан мулоқот»

    Исми сир қолишини сўраган бошқа бир ўқитувчи эса, уларнинг устидан ҳатто маҳаллий аҳоли ҳам кулаётгани ҳақида гапиради:

    «Ўтган куни эркак ўқитувчиларимиз тўрт қаватли бинонинг олдидаги ерни ағдариш, аёлларимиз эса кўчани супуриш билан банд эдик. Иккинчи қаватдаги бир одам балконида сигарет чекиб туриб, биздан қаерда ишлайсизлар, деб сўради. Биз ўқитувчимиз десак, ойликларингни ҳалол қилиб олинглар, тозалаб супуринглар, деб кулди. Ишонасизми, бизнинг Андижонда ўқитувчиларни мактабдан ташқарида ишлатиш ҳеч қачон тўхтамаган. Ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев мухбирларга мактаб ҳовлисидан ташқарида ўқитувчилар ишламайди деб видеода ваъда берган эди. Лекин, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатдан халос қилиш эмас, балки бундан баттар бўляпти», — дейди ўқитувчи.

    Ўқитувчи бир ойдан бери шуғулланган ишларини бирма-бир санаб ўтди:

    1. 5-микрорайондаги домлар ораларида ер чопдик.

    2. Домлар орасидаги ноқонуний қурилмаларни буздик.

    3. Домлар деворларини оқлаб бердик.

    4. Домлар орасидаги ерларни ағдариб эгат олдик, гул экдик.

    5. Буталмаган ниҳоллар ва дарахтларга шакл бердик.

    6. Навоий проспекти, Президент келса юрадиган Бўстон йўлини бегона ўтлардан тозаладик.

    7. Ўзимиз эккан гулларга, анча узоқдан пақирлаб сув ташиб қуйдик.

    8. Қабристонни тозалаб супурдик, ортиқча дарахтларни кесдик.

    Андижон шаҳридаги мактаблардан бирининг исми сир қолишини сўраган директорининг айтишича, шаҳар ҳокими уларни ҳолу-жонига қўймаяпти:

    «Ҳар куни уч маҳал мажлис. Ҳар куни ҳоким шаҳар халқ таълими мудирига, мактаб-коллежлар директорларига участкаларни тозалаш учун бўлиб беради ва ҳар куни кечқурун ўша участкаларни бориб кўради. Бизнинг мактабда эркак ўқитувчи деярли дарсда йўқ. Улар ҳар куни мактабга ўқитувчи кийимида эмас, ишчи кийимида келишга, ўзлари билан белкурак, кетмон, болта олиб келишга ўрганиб ҳам қолишди. Аёл ўқитувчиларимиз эса супурги билан келади. Ҳар куни мактабимизнинг тенг ярим ўқитувчиларини кўчага чиқаришга мажбурман. Бўлмаса, ҳокимдан кун йўқ. Одам чиқармаган директорнинг мактабига текширувчиларни юборади», — дейди мактаб директори.

    Унинг айтишича, ўқитувчиларнинг дарслари ҳам ўлда-жўлда бўлиб қолди:

    «Тасаввур қилинг, ярим ўқитувчи бўлмаган мактабда қанақа дарс бўлишини? Қолган ўқитувчилар, гарчи мутахассислиги тўғри келмасада, бошқаларнинг дарсини ўтиб туради. Лекин бу ҳам ҳамма дарсга етмайди. Ўқувчилар икки-уч соат дарс ўтганидан кейин муаллим бўлмагани сабабли жавоб бериб юборяпмиз. Бу биргина менинг мактабимда эмас, ҳамма мактабларда шу аҳвол. Президентга шаҳарни чиройли кўрсатиш учун ҳоким ўқитувчилар вақтини қурбон қиляпти, болаларнинг билим олишига тўсқинлик қиляпти», — дейди мактаб директори.

    Фото: Комил Жалилов / «Халқ билан мулоқот»

    Фото: Комил Жалилов / «Халқ билан мулоқот»

    Халқ таълими вазирлигининг Д. Еникеева ўлими муносабати билан юборилган мурожаатга жавобида «Вазирлик мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига мутлақо қарши ва педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди» дейилади. Андижонлик ўқитувчи юқорида санаб ўтган ишлар педагог касбига алоқадорми?

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Косовода қуролланган “профессионаллар” полициячиларга ҳужум қилди 

    Бугун, 20:20

    Алиев ва Пашинян учрашади. Музокара санаси ва жойи маълум бўлди

    Бугун, 19:55

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    Бугун, 19:06

    Россияда ўзбекистонлик сохта валютафурушлар қўлга олинди

    Бугун, 18:05

    Ўзбекистон—Қозоғистон: Юк ташиш соҳасидаги долзарб масалалар ва режалар муҳокама қилинди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Беларусда қолган “Вагнер” ёлланма ҳарбийлари сони маълум қилинди 

    Бугун, 17:35

    Украина Курскдаги федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳига дрон учирди (видео)

    Бугун, 16:42

    Ханчжоу—2022. Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди

    Бугун, 15:15

    Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

    Бугун, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати таъзия йўллади

    Бугун, 14:20

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    17:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?