Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тутиб қолинган маҳсулотларни текшириш чоғида скотч билан ўралган 7 қути ва уларда Samsung русумига мансуб 390 та (40 та Galaxy S-9, 30 та Galaxy S-8, 180 та Galaxy А-3, 20 та J-7 ва120 та Galaxy A-5) янги мобил телефон аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларнинг умумий қиймати 1,1 миллиард сўмдан ошади.
Тергов якунланганидан сўнг мавжуд қонунчилик асосидаги чоралар кўрилади, тўхтатиб қолинган товар-моддий бойликлар эса мусодара қилинади.
Изоҳ (0)