Истанбулдаги қурилаётган касалхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Шаҳарнинг Ғозиусмонпошшо туманидаги «Тақсим» илмий-тадқиқот госпитали биноси аланга ичида қолди. Ёнғин касалхона томида бошланиб, кейин бошқа қаватларга ўтди.
Касалхона мижозлари ва ходимлари, шунингдек, қўшни бинодагилар ҳам эвакуация қилинди.
Ҳозирда ёнғин бартараф этилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)