Грузия ҳукумати давлат тузилмаларига бюджет ҳисобидан қора рангдаги автомобилларни сотиб олишни тақиқловчи фармонни қабул қилди, деб ёзади Tengrinews.
Ҳужжатда автомобиль рангининг чекланиши айтилади — «сотиб олинаётган ва ҳар қанақа классга тегишли бўлган автомобиль қорадан ташқари исталган рангда бўлиши мумкин», — дейилади унда.
Фармонда қайд этилишича, давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинаётган автомашиналарнинг класси ва тоифасини белгилаш ҳақидаги таклифларни тегишли идоралар қабул қилади.
Вазирлик ва идоралар 25 апрелгача автопаркни янгилаш режасини кўриб чиқиш учун ҳукуматга тақдим этиши керак.
Изоҳ (0)