Москва шаҳрининг Палех кўчасидаги турар жой ҳовлисини тозалаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири граната топиб олди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Граната қор уюми остида ётганди.
48 ёшли кўча тозаловчи полицияга топилма аниқланганидан 20 дақиқа ўтиб мурожаат қилди. Воқеа жойига кинолог ва сапёрлар келди.
Граната 4 апрель куни зарарсизлантирилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)