НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика альянсининг қўшма ядро миссияларида қатнашаётган мамлакатларни санаб ўтирмади, деб ёзади «РБК».
Техас штатининг Даллас шаҳрида университет талабалари билан учрашувда у қўшма ядро миссиялари дастурида қатнашаётган мамлакатлар ҳақида савол берган талабага ўзини қизиқтирган ахборотни Google’да топиб, ушбу маълумотларга ишониш-ишонмасликни ўзи ҳал қилишини таклиф этди.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТОда аллақачондан буён альянс аъзоларининг ядровий имкониятларини тақсимлаш амалиёти мавжуд. «Масалан, АҚШда қурол бор, бошқа мамлакатларда — етказиб бериш воситалари, айтайлик, самолётлар бор. Турли мамлакатлар ядро салоҳиятини таъминлаш учун биргаликда ишлайди, ва биз ҳамон бунга эҳтиёж сезамиз», — деди у.
Нашр эслатишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров февраль охирида қуролсизланиш бўйича Женевада бўлиб ўтган конференцияда АҚШ «қўшма ядро миссиялари доирасида» НАТО аъзоларини Россияга қарши тактик ядро қуролини қўллашга тайёрлаш учун Европада ҳарбий машғулотлар олиб бораётганини айтган эди.
Изоҳ (0)