АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли фикрича, Вашингтон ўзи манфаатдор бўлган пайтларда Москва билан ҳамкорлик қилиши керак, аммо томонлар ўртасида ҳеч қачон дўстона алоқалар бўлмайди, деб ёзади «ТАСС».
«Мамлакатимизда Россия бизнинг дўстимизми ёки йўқми деган мавзуда сиёсий баҳслар бўлган. Аслида бу нотўғри савол, чунки Россия ҳеч қачон бизга дўст бўлмайди. Аммо шу билан бирга, бу бизнинг улар билан ишлашни хоҳламаслигимизни билдирмайди», — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ўзига зарур бўлган вақтда Россия билан ҳамкорлик қилади, зарур вақтда эса зарба беради. Хейли «айнан шундай бўлиши керак» деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)