Наманганда бўлиб ўтаётган ёшлар ҳафталиги доирасида Ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази раҳбари Раъно Шодиева яна бир мурғак қалб соҳибаси — Мунисахон билан дўст бўлиб олди. Бу ҳақда ЁИ Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев  Facebook’даги саҳифасида маълум қилди

Фото: Facebook/Қаҳрамон Қуронбоев

Муниса Юсуфжонова якка тартибда таҳсил олса-да, таълим олиш борасида тенгдошларидан асло ортда қолаётгани йўқ.

У ҳозирда Наманган шаҳридаги 77-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси. Ягона орзуси — ўртоқлари каби чопқиллаб юриш. Шу боис, хонадонга ташриф буюрган меҳмонлар Мунисанинг даволаниши борасида жиддий бош қотиришди. 

Фото: Facebook/Қаҳрамон Қуронбоев

Муниса тез кунларда даволаниш учун шифохонага жўнатиладиган бўлди. Шунингдек, унга замонавий ногиронлар аравачаси ҳам тақдим этилади.

Фото: Facebook/Қаҳрамон Қуронбоев