Наманганда бўлиб ўтаётган ёшлар ҳафталиги доирасида Ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази раҳбари Раъно Шодиева яна бир мурғак қалб соҳибаси — Мунисахон билан дўст бўлиб олди. Бу ҳақда ЁИ Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Муниса Юсуфжонова якка тартибда таҳсил олса-да, таълим олиш борасида тенгдошларидан асло ортда қолаётгани йўқ.
У ҳозирда Наманган шаҳридаги 77-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси. Ягона орзуси — ўртоқлари каби чопқиллаб юриш. Шу боис, хонадонга ташриф буюрган меҳмонлар Мунисанинг даволаниши борасида жиддий бош қотиришди.
Муниса тез кунларда даволаниш учун шифохонага жўнатиладиган бўлди. Шунингдек, унга замонавий ногиронлар аравачаси ҳам тақдим этилади.
Изоҳ (0)