Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Curiosity марсоходи Марс сайёрасида океанлар бўлганини исботловчи гил қатламлари изларини суратини юборган ҳолда, ўзининг 2000 кунлик фаолиятини нишонлади, деб хабар берди ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

У қизил сайёрага 2012 йилнинг 6 августида қўнган эди. Ўтган вақт давомида Curiosity Марсда иссиқ чучук сув ороллари бўлганини ва бошқа қатор янгиликларни кашф этиб, миссия доирасидаги ўзига юклатилган асосий вазифаларни муваффаққиятли амалга оширди.

Қурилма узоқ муддат ишлаши учун плутоний билан ишловчи иссиқлик ва ток радиоизотоп генератори билан таъминланганди.

Бироқ ўтган даврда миссия муҳандислари бир неча маротаба техник носозликларни бартараф этишларига тўғри келди. Ҳозирда у тоғнинг «Науклуфт платоси» деб ном олган қисмида турибди. У ерда сайёрада атмосфера ва сувнинг йўқолиб бориши жараёнлари излари бўлган тоғ жинслари мавжуд.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)