NASAнинг Juno зонди Юпитердаги Катта қизил доғнинг кўриниши қандай ўзгаришини кузатди ҳамда бу «абадий бўрон»нинг майдони доимий равишда қисқариб бораётгани, баландлиги эса ортиб бораётганини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Катта қизил доғ биринчи марта италян астрономи Жованни Kassini томонидан аниқланган, деб ҳисобланади: унинг тасвири олим томонидан 1665 йилда чизилган суратда топилган. Кейинчалик палеонтологлар томонидан маълум қилинишича, доғ кучли антициклон бўрон бўлиб, у соатига 430 километр тезликда ҳаракатланади.
Доғнинг ўлчамлари километрларда эмас, балки Ернинг диаметрларида баҳоланади. У Ердан тахминан 1,3 марта кенгроқ ҳисобланади, унинг иссиқ ва совуқ нуқталаридаги ҳароратнинг фарқи бир неча юз даражани ташкил қилади.
Изоҳ (0)