Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 2000 йилда туғилган фуқаро ис газидан заҳарланиб ўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
«Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 15 март куни соат 02:00 ларда Шароф кўчасида яшаган, 2000 йилда туғилган М.А. уйининг ювиниш хонасида ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган», — дейилади хабарномда.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)