Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида январь ойи охирида номаълум шахс Наврўз маҳалласи, Самарқанд кўчасида жойлашган «Hamkorbank» Янгийўл филиали биноси деразасига ўрнатилган панжарани бузиб, ичкарига киришга уринди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди
У ичкарига кираётганда сигнализация ишлаб кетиб, номаълум шахс ҳеч нарса ололмай, воқеа жойидан яширинади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қуйичирчиқ тумани, Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган Д.Искандаров содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Изоҳ (0)