Европа тикланиш ва тараққиёт банки директорлар кенгаши делегацияси 19—23 март кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Ташриф банкнинг Ўзбекистон учун ўрта муддатли стратегиясини тайёрлашнинг бир қисми ҳисобланади, директорларга мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни баҳолашда ёрдам беради.
Ўзбекистонда делегация бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, сенаторлар Содиқ Сафоев ва Алишер Курманов, бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар билан учрашиши кўзда тутилган.
Миссия таркибига банкнинг 10 нафар юқори мартабали ходими кирган.
Изоҳ (0)