Машҳур руҳшунос Андре Кукла ўзининг бутун ҳаётини бирон-бир ишни бажаришда одамларга халал берувчи ҳар хил ҳаётий тузоқларни аниқлаш ва таърифлашга бағишлади.

Фото: Shutterstock

Агар сиз уларни олдиндан аниқлаш ва измига солишга йўл қўймасликка ўргансангиз, унда қилаётган ҳар қандай ишнинг унумдорлиги икки марта ошади.

Сусткашлик

Аниқ бир кунга белгиланган ишни орқага суриш одатидан иложи борича тезроқ қутулиш зарур.

Ишларимизни кейинга қолдириш билан биз ўзимизни алдаймиз холос, ва кейин режалаштирган ишни бошлаш ундан ҳам қийинроқ бўлади. Маълум бўлишича, кўпинча айнан биринчи қадамни қўйиш энг қийин ҳисобланар экан. Лекин биринчи қадамни қўйсангиз, иккинчиси унчалик қийин бўлмайди.

Ҳаддан ташқари уриниш

Бирон-бир ишни бажаришга қанча кўпроқ ҳаракат қилсак, натижаси шунча яхшироқ бўладигандек туюлади. Лекин талаб қилинмаган ишга ҳаддан ташқари уриниш – бу энг кенг тарқалган тузоқ бўлиб, биз унга тушиш билан ўз маҳсулдорлигимизни пасайтирамиз.

Ўтмишга қайтиш

Режаларимиз ҳар доим ҳам ўзимиз ўйлаганимиздек амалга ошавермайди. Муваффақиятсизликлар юз бериши мумкин, ва бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Ва бу босқичда баъзи одамлар реверсия тузоғига тушиб қолади – улар хаёлан энди ўзгартириб бўлмайдиган ўтмишга қайтади ва «агар бундай бўлганда эди, агар ундай…» деб ўйлай бошлайди.

Табиийки, бундай ҳолатда кундалик вазифаларни бажаришга тўлиқ киришишнинг иложи йўқ. Ҳафсала пир бўлишини тўғри қабул қилишни ўрганиш ва унинг кейинги фаолиятга салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик керак.

Тўхтаб қолиш

Баъзи ишларни бажаришда биз уларнинг кейинги кечиши ўзимизга эмас, балки бирон-бир оралиқ босқич билан боғлиқ бўлган ҳолатларга дуч келиб қолишимиз мумкин.

Бекилиб қолиш тузоғи – бу шундай ҳолатки, унда бажараётган ишларимиз қандайдир сабабларга кўра тўхтатилган бўлади ва биз бу ишларни охиригача етказмагунимизча кейинги ишни бошлай олмаймиз. Биз муаллақ ҳолатга тушиб қоламиз ва қимматли вақтимизнинг бир қисмини йўқотамиз.

Агар биз бу ишнинг бажарилиш жараёнининг маълум бир босқичига таъсир кўрсата олмасак, у ҳолда қийналиб кутиб ўтирмасдан яхшиси бошқа зарур ишлар билан шуғулланган маъқул.

Манба: «Лайфхакер»