Баъзи яқин дўстларнинг ёнингизда бўлиши сизга зарар келтириши мумкин. Асосийси — буни ўз вақтида фаҳмлаб олиш.
Дўстлик мусобақага айланиб кетса
Ўз ютуқлари билан ўртоқлашиш ва бир-бирининг муваффақиятларидан қувониш бу табиий ҳолат. Лекин анъанавий жума кунги ўтиришлар манманлик бозорига айланиб кетмаслиги керак.Агар сиз навбатдаги учрашувга қилинган ишларнинг қисқача рўйхатини тайёрлаётган бўлсангиз, унда бу қандайдир нотўғри ҳолат юз бераётганини билдиради. Муваффақиятсизлик ҳолатларида дўстингиз ўзидан мағрурланиши эмас, балки сизни қўллаб-қувватлаши керак.
Дўстингиз сизни қизғанса
«Ёки мен, ёки у» нуқтаи назари болалар боғчасининг ўрта гуруҳига мос келиши мумкин. Мактаб йиллари ўтиб кетганига ҳам анча бўлгандан кейин бундай шартлар, қизғанишлар ва назорат қилишга уринишлар жуда ғалати кўринади.Сиз бошқалар билан ҳам дўстлашишга ҳақингиз бор ва агар дўстингиз буни тушунмаётган бўлса, у билан бўлган муносабатларни тўхтатганингиз хавфсизроқдир.
Сиз оғиз очмаслик ўйинини ўйнашга мажбур бўлсангиз
Агар суҳбат давомида унга қизиқарли бўлган мавзуда фақат дўстингиз гапирса, сиз эса бош ирғасангиз ва гап қўшишга улгура олмасангиз, бу фақат бир ҳолатда нормал ҳисобланади: сиз руҳшунос, суҳбатдошингиз эса сизнинг мижозингиз бўлса.Дўстингиз кўп ғийбат қилса
Умумий танишларни муҳокама қилиш ва уларни айблаш орасида жуда чуқур жарлик ётади. Агар дўстингиз бировни ғийбат қилишни, ёқимсиз сирларни айтиб беришни, бўлмаган камчиликларни топишни яхши кўрса, унга ишониш ёки ишонмаслик ҳақида ўйлаб кўриш керак.Манба: «Zdorovie.com»
Изоҳ (0)