Конго Демократик республикасида 2 миллиондан ошиқ бола очликдан оқибатида ўлим ёқасида турибди. Бу ҳақда БМТ гуманитар масалалар бўйича олий комиссари бошқармаси расмий вакили Йенс Лерке маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Уларга зарур ёрдам кўрсатилмаса, ўлимга маҳкум бўлишлари аниқ. Бу БМТнинг мамлакатдаги гуманитар ходимлари гуруҳи баҳоси», — деди махсус вакил.
Леркега кўра, 11 март куни БМТ гуманитар координатори Марк Лоукок Конгога йўл олади ва бу ерда вақтинчалик қочоқлар билан боғлиқ вазиятни ўрганади. Жумладан, энг кўп қочоқлар тўпланган Танганьика кўли минтақасида бўлади.
Маълумот учун, мамлакатда 4,5 миллион киши уйини тарк этишга мажбур бўлгани билдирилади.
Изоҳ (0)