Россиянинг Тула шаҳрида мамлакат қуролли кучларининг махсус бўлинмалари учун сув остида ва қуруқликда отадиган 5,45 миллиметр ADS калибрли Автомат серияли ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Автомат бироз муддатдан сўнг хорижий буюртмачилар учун ҳам ишлаб чиқарила бошланади.
«Ушбу намуна серияли ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда. Қурол ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрилмоқда», — дейилади хабарда.
Қурол дастлаб Россия мудофаа вазирлиги ва Росгвардия учун ишлаб чиқарилади. Уни экспорт қилишга рухсат берилган. Аммо, қурол айнан қайси мамлакатларга экспорт қилинишига ойдинлик киритилмаган.
Автомат қуруқликдан 600 метр масофагача, сув остидан эса 25 метргача масофадан ўқ узиш қудратига эга.
Изоҳ (0)