Афғонистон шимолида ҳарбий хизматчилар ва «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўртасидаги тўқнашувда 10 нафар полиция ходими ва етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Толиблар 8 мартдан 9 мартга ўтар кечаси Тахар провинцияси ҳудудидаги назорат-ўтказиш пунктларидан бирига ҳужум уюштирган.
Ҳодиса жойига маҳаллий полициячилардан иборат қўшимча куч етиб келган. Икки томон ўртасида шиддатли отишма бошланган.
Қайд этилишича, яна тўққиз нафар полициячи яраланган. Радикал ҳаракатнинг йўқ қилинган жангарилари ҳақида маълумот келтирилмаган.
Сўнгги вақтда экстремистларнинг шарқий ва жанубий провинцияларида таъсир доираси кенгайган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)