Бельгия федерал полицияси бош комиссари Катрин Де Боль Европол раҳбари этиб тайинланди. У ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Кенгаш 8 март куни Катрин Де Боль Европолнинг янги ижрочи директори этиб тайинлади. Унинг ҳозирги раҳбари Роб Уэйнрайтнинг мандати жорий йил 1 май куни якунига етади», — дейилади Еврокенгаш матбуот хизмати хабарида.
Европол штаб-квартираси Гаагада жойлашган. Евроиттифоқ агентлиги мақомига эга ташкилот фаолиятининг йўналишлари қаторига миллий полиция хизматлари ўртасида маълумот алмашинувини мувофиқлаштириш, терроризм, трансчегаравий жиноятчилик, ноқонуний қурол олди-сотдиси, наркосавдо ва жиноий йўл билан топилган маблағни легаллаштиришга қарши кураш ҳисобланади.
Изоҳ (0)