Merriam-Webster инглиз тили онлайн луғатининг муҳаррирлари ўйлаб топилган embiggens сўзини луғат базасига қўшди. Бу ҳақда улар Twitter’да маълум қилди.
Сўз биринчи марта «Симпсонлар« мультфильмининг Lisa the Iconoclast номли қисмида ишлатилган. Қисмда спрингфилдлик ўқувчилар учун Жебедаи Спрингфилд шаҳрининг асосчиси ҳақда ҳикоя қилинади. Фильмда ўқувчилар учун A noble spirit embiggens the smallest man («Меҳрибон руҳ кичкинани ҳам катта қила олади») гапи янграйди.
Луғатда айтилишича, embiggen феъли оғзаки нутқда ишлатилади ва юмористик маънога эга. Сўз «каттароқ қилмоқ» ёки «катталаштирмоқ» маъноларида ишлатилади. Сўз биринчи марта 1996 йилда ишлатилган.
Изоҳ (0)