20th Century Fox компанияси Marvel комиксларининг навбатдаги қаҳрамони — Кумуш Сёрфер ҳақида фильм суратга олмоқчи эканлигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Бу қаҳрамон аввал «Фантастик тўртлик. Кумуш Сёрфер ҳужуми» фильмида пайдо бўлган.
Маълумотларга кўра, мазкур фильм киностудиянинг мазкур йўналишдаги лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
Бўлажак фильмнинг сценарий муаллифи ёзувчи Брайан К. Вон бўлади.
Изоҳ (0)