«Осиё» сериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг Scorpion фильмида суратга тушади. Бу ҳақда фильм ижодкорлари «Дарё»га хабар бермоқда.
5 март куни ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат билан Истанбул шаҳрида шартнома имзолади.
Мурат Йилдирим 1979 йилда Туркиянинг тарихий Конья шаҳрида туғилган.
Актёр Ўзбекистонга рафиқаси, марокашлик машҳур актриса ва модель Иман Альбани билан бирга ташриф буюради.
Scorpion’да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.
Мазкур фильм Ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.
Изоҳ (0)