Лос-Анжелесдаги Dolby Theatre кинотеатрида «Оскар» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. 90-маросимга кетма-кет иккинчи йил Жимми Киммел бошловчилик қилди. «Obozrevatel.com» ғолибларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этди.
Энг яхши фильм — «Сув шакли» (The Shape of Water)
Энг яхши режиссёр — Гильермо дель Торо «Сув шакли» (The Shape of Water)
Энг яхши актёр — Гэри Олдман «Қайғули даврлар» (Darkest Hour)
Энг яхши актриса — Фрэнсис Макдорманд («Эббинг чегарасидаги учта реклама тахтаси, Миссури » — Three Billboards Outside Ebbing, Missouri)
Энг яхши иккинчи даражали актриса — Эллисон Женни («Тоня барчага қарши» — I, Tonya)
Энг яхши иккинчи даражали актёр — Сэм Рокуэлл («Эббинг чегарасидаги учта реклама тахтаси, Миссури » — Three Billboards Outside Ebbing, Missouri)
Энг яхши оригинал сценарий — «Йўқол» (Get Out)
Энг яхши адаптация қилинган сценарий — «Мени ўз исминг билан чақир» (Call Me by Your Name)
Энг яхши анимацион фильм — «Коконинг сири» (Cоcо)
Энг яхши ҳужжатли фильм — «Икар»
Энг яхши либослар — «Хаёлий ришта» (Phantom Thread)
Энг яхши постановкачи рассом иши — «Сув шакли» (The Shape of Water)
Энг яхши грим — «Қайғули даврлар» (Darkest Hour)
Энг яхши монтаж — «Дюнкерк» (Dunkirk)
Энг яхши овоз монтажи — «Дюнкерк» (Dunkirk)
Энг яхши овоз — «Дюнкерк» (Dunkirk)
Энг яхши операторлик иши — «Тиғ бўйлаб югурувчи 2049» (Blade Runner 2049)
Энг яхши визуал эффектлар — «Тиғ бўйлаб югурувчи 2049» (Blade Runner 2049)
Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Қадрли баскетбол» (Dear Basketball)
Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Жаннат — бу 405-шосседаги тирбандлик» (Heaven Is a Traffic Jam on the 405)
Энг яхши қисқа метражли фильм — «Соқов гўдак» (The Silent Child)
Чет тилидаги энг яхши фильм — «Фантастик аёл» (Чили)
Энг яхши қўшиқ — Мени эсла (Remember Me) («Коконинг сири»)
Энг яхши оригинал саундтрек — «Сув шакли» (The Shape of Water)
Изоҳ (0)