«Оскар» киномукофотини топшириш маросими бошловчиси Жимми Киммел «Икар» фильми учун ҳайкалчани топшириш вақтида Россия президенти Владимир Путин ҳақида ҳазиллашди. 5 мартга ўтар кечаси Лос-Анжелесда бўлиб ўтган тантанали маросим, «Кинопоиск» орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди.
«Ҳеч бўлмаганда ишонч билан шуни айтиш мумкинки, мазкур танловга (ғолибни сайлаш) Путин аралашмаган», — дейди бошловчи.
«Икар» фильми Россияда допингнинг давлат тизими томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақида бўлиб, у WADA хабарчиси Григорий Родченков томонидан сўзланади. Лента тўлиқ метражли ҳужжатли фильм йўналишида мукофотни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Вашингтон бир неча бор Россияни 2016 йилдаги президентлик сайловларига аралашувда айблаган эди.