Бразилиянинг Виракопус аэропортида Lufthansa авиакомпаниясининг юк ташувчи самолёти бортидан нақд беш миллион доллар ўгирланди, деб хабар беради «Meduza».
Маҳаллий полиция вакилларининг маълум қилишича, ўғрилар аэропорт хавфсизлик хизматининг сохта белгилари ўрнатилган автомобилда самолёт ёнига келган. Жиноятчилар пулларни олиб яширинган.
Бразилия ОАВларининг маълумот беришича, ўғрилик узоғи билан олти дақиқа давом этган. Ўғрилар беш киши бўлган. Улар аэропорт хавфсизлик ходимларига қурол билан дағдаға қилган.
Бортидан пул ўғирланган самолёт Виракопус аэропортига оралиқ қўнишни амалга ошириш учун қўнган эди. У Сан-Паулудан Цюрихга учаётган эди.
Изоҳ (0)