Сингапур метрополитени раҳбарияти ҳаракатланишдаги мунтазам узилишлар туфайли поездларни бошқаришнинг автоматик тизимлардан воз кечади. Бу ҳақда 5 март куни The Straits Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Метрополитен матбуот котиби Тэмми Тан метрополитеннинг бутун иш вақти давомида ҳар бир поездда машинист бўлиши ҳақида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, поездларда машинист-операторлар нафақат йўловчиларга ишонч ҳиссини бериш, балки турли ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш учун ҳам поездларда бўлиши керак.
2003 йилда Сингапурда дунё бўйича биринчи бўлиб фақат ҳайдовчисиз поездлар қатновчи метрополитен йўналиши ишга тушган эди. Шаҳар-давлат метрополитенининг узунлиги 200 километрдан ошади. Ҳар куни 2 миллионга яқин одам транспортнинг мазкур туридан фойдаланади.
Изоҳ (0)