Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида шифокорлар 10 ёшли Лаура Сагатовага 5 йил давомида аниқ ташхис қўя олмади, деб хабар беради Kazakhstan Today.
Қизча даволаниш учун Остонага олиб келинди, бироқ у пневмониянинг оғир формасидан вафот этди.
Қизча 2016 йилнинг декабрь ойидан мустақил равишда ҳаракатлана олмаётган эди. У овқатланаётган пайтда кучли оғриқдан азият чекар эди. 2017 йилда қизчанинг онаси у мунтазам равишда давом этаётган оғриқдан кучсизланиб қолганини маълум қилган эди.
Қизча Россия тиббиёт фанлари академиясининг тиббий-генетик марказида бир неча марта текширувдан ўтказилган. Бироқ ҳар текширувдан сўнг ташхис ўзгарган.
Изоҳ (0)