Санкт-Петербург Тоғ-кон университети ректори, Владимир Путиннинг илмий раҳбари Владимир Литвиненко у учун диссертацияни ўзи ёзиб берган. Бу ҳақда ректорнинг қизи Ольга Литвиненко маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Унинг сўзларига кўра, 1994 йилда Путиннинг кўмаги билан Литвиненко Тоғ-кон университети ректори бўлгач, ОТМда сохта диссертация тайёрлаб, ҳимоядан муваффақиятли ўтказиб берувчи профессор ва ўқитувчилардан иборат жиноий гуруҳ ташкиллаштирилган.
Номзодлик диссертациясини тайёрлаш нархлари 30 минг евродан бошланган, докторлик диссертацияси — 50 дан 100 минг еврогача бўлган.
Шу билан бирга, у отаси Россиянинг бўлғуси президенти учун диссертацияни бепул ёзиб берган, деб ҳисоблайди, чунки уларнинг «биргаликдаги бизнеслари бўлган».
Изоҳ (0)