АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳарбий ҳаво кучлари 25 февраль куни Дайр аз-Зор яқинидаги иккита аҳоли яшаш пункти Аш-Шааф ва Захрат-Алванига авиазарба берди, деб хабар беради «ТАСС».
Қайд этилишича, мазкур ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб инсонлар яраланди. Яраланганлар орасида аёллар ва ёш болалар бор.
22 февраль куни АҚШ авиацияси ва унинг шериклари Сурия шарқида жойлашган Хажин шаҳрига ҳужум уюштирди. Ўшанда 12 нафар суриялик ҳалок бўлган эди.
Сурия ҳукумати бир неча марта БМТ хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, тинч аҳоли вакилларининг ўлимига сабаб бўлаётган коалициянинг агрессив ҳаракатларини тақиқлашни талаб қилган.
Изоҳ (0)