Анқара Прагадан суриялик курдларнинг «Демократик иттифоқ» партияси собиқ раиси Солиҳ Муслим мамлакатга экстрадиция қилинишига эришди. Бу ҳақда Туркия бош вазирининг ўринбосари Бекир Бўздоғ маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Чехия телевидениеси 25 февраль, якшанба куни Солиҳ Муслим Прагада қўлга олинганини билдирганди.
«Туркия ИИВ, ТИВ ва Адлия вазирлиги унинг экстрадицияси масаласида ишламоқда», — деди Бўздоғ.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Шонлиурфа вилоятидаги чиқишида Муслим Чехияда қўлга олинганини олқишлади ва у яқин орада Туркия ихтиёрига топширилишига умид билдирди.
Туркия яхлитлигига тажовуз ва бошқа жиноятларда айбланаётган Солиҳ Муслим Туркия ИИВ томонидан қидирилаётган ўта хавфли жиноятчилар рўйхатига киритилган. Унинг тутилиши учун 4 миллион лира (бир миллион доллардан кўпроқ) мукофот тайинланганди.
Изоҳ (0)