АҚШда кузатилган учта торнадо оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Торнадо АҚШнинг жанубий штатларини қамраб олган, бундан ташқари сув тошқини ва бошқа қийин об-ҳаво шароитлари ҳудудларда тартибсизликни келтириб чиқарган.
Кентукки, Теннесси ва Арканзас штатларида кучли шамол кузатилган. Кентукки штатида уч киши, Арканзас штатида эса яна бир киши ҳалок бўлган.
Миссурида табиий офат маҳаллий инфратузилмага сезиларли даражада зарар етказган. Кентуккида юзлаб аҳоли вақтинча яшаш жойларини тарк этган.
Синоптиклар кейинги ҳафтада ушбу ҳудудда об-ҳавонинг янада ёмонлашишини прогноз қилмоқда.
Изоҳ (0)